Ҳасанбой Дўсматовнинг камар учун жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик енги вазндаги боксчи Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангини Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) камари учун ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 14 апрель куни Дўсматов Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган IBA чемпионлар оқшоми турнирида рингга кўтарилади. Ўша куни ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига испаниялик Самуэль Кармона рақиблик қилади.

Икки боксчи Дубайдаги IBA Чемпионлар оқшомида юзма-юз келишган. IBA камари учун кечадиган жангнинг face to face маросимини икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўтказиб берган.

Маълумот учун, 30 ёшли Ҳасанбой Дўсматов профрингда 5 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларидан устун келган. Унинг бўлажак рақиби 27 ёшли Кармона эса профессионал боксда 11 марта рингга кўтарилиб, 10 та жангда ғалаба қозонган, 1 та баҳсда эса имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг