Ҳасанбой Дўсматовга уй совға қилинди
Спорт
−
23 Июнь 2023
12851Тошкентда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматовга Андижон вилояти ҳокими уй совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, кеча, 22 июнь куни ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилган.
Маълумот учун, Ҳасанбой 1-14 май кунлари ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловни уй билан тақдирлаганди.
Шунингдек, оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновга Андижон вилояти ҳокими томонидан Gentra автомашинаси совға қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов