Ҳасанбой Дўсматов WBA камари учун жанг қилиши мумкин
Спорт
−
10 Сентябрь
3616Австралияда ўтказилган профессионал бокс оқшомида Ҳасанбой Дўсматов мажбурий даъвогар ҳисобланувчи Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналишидаги чемпион камарини ҳимоя қилди.
Минимал вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони, таиландлик 33 ёшли Тамманун Ниёмтронг австралиялик Алекс Виндудга қарши рингга кўтарилди. 27 ёшли Виндуд профбоксда ўзининг бешинчи жангидаёқ жаҳон чемпионига айланиши мумкин эди, аммо тўлиқ давом этган жангда Ниёмтронг 114-112, 114-112, 113-113 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, бу Тамманун учун 12-муваффақиятли камар ҳимоясига айланди. У WBA камарини 2016 йилда қўлга киритганидан буён ҳимоя қилиб келмоқда.
WBA ташкилоти баҳорда чемпион Тамманун Ниёмтронг ҳамда мажбурий даъвогар Ҳасанбой Дўсматов жангига расман буйруқ берган эди, бироқ Дўсматов томони ташкилотдан Париж Олимпиадасидан сўнг жанг қилиши учун сўров юборган ва ижобий жавоб олган.
Тез орада Дўсматов ва Ниёмтронг жанги бўйича расмий хабарлар чиқиши кутилмоқда.
LiveБарчаси