Ҳарбий ОТМларга ўқишга қабул қилиш тартиби маълум қилинди
Жамият
−
15 Июнь 2021
5860Мудофаа вазирлиги тизимига кирувчи олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш жараёнида компьютер техникаси ва АКТ бўйича билими, психофизиологик ўрганиш ва умутаълим фанларини билиши бўйича ёзма имтиҳон бекор қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги вакиллари Матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йилдан Мудофаа вазирлиги тизимига кирувчи олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг янги, соддалаштирилган тизими йўлга қўйилган, яъни, ҳарбий-профессионал танлов тадбирлари (компьютер техникаси ва АКТ бўйича билими, психофизиологик ўрганиш ва умутаълим фанларини билиши бўйича ёзма имтиҳон) бекор қилинди. Тиббий кўриклар уч маротабадан (туман, вилоят, республика) икки маротабага (туман-бирламчи ва вилоят-якуний) қисқартирилди.
Шунингдек, номзодлар учун Тошкент ва Қарши шаҳарларига келмасдан жойлардан туриб давлат тест синовларида иштирок этиш имконияти ҳамда фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳам танлаш имконияти берилган.
Ҳарбий илмни ривожлантириш доирасида охирги тўрт йил ичида 20 нафар ҳарбий хизматчига илмий унвон ва 54 нафар ҳарбий ўқитувчига эса “доцент” унвони берилган, бунинг натижасида ҳарбий-илмий салоҳият 20 фоиздан ортган.
LiveБарчаси