Ҳарбий хизматга жўнатишни вада қилиб, 500 доллар олган фирибгар аёл ушланди
Жамият
−
18 Апрель 2019
4023Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни вада қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди.
Муддатли ҳарбий хизматга боришни мақсад қилган А.Р. оёғидаги варикоз касаллиги боис вилоят чақирув комиссиясини тиббий кўригидан ўта олмаган. Унинг қўшниси А.О. уни муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлиб, Фарғона шаҳрида яшовчи Д.Т. исмли аёлни топди. Д.Т. тезда А.О.нинг ишончига кириб, унинг танишини ўзининг юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказиб, бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга жўнатишини ваъда қилди. Уни алдаб, ваколатли мансабдор шахсларга 500 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар Д.Т. муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга келишилган 500 долларни олган вақтда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д.Т.га нисбатан тегишли жазо тайинланди.
LiveБарчаси