Ҳарбий аёллар учун “Тўмарис” кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият
−
21 Ноябрь 2022
4574Ўзбекистонда ҳарбий аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тўмарис” кўкрак нишонини таъсис этилди. Бу бўйича Президентнинг қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тўмарис” кўкрак нишони таъсис этилган.
Ҳужжатга кўра, Марказий банкнинг “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан “Тўмарис” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.
Шунингдек, “Тўмарис” кўкрак нишони ва гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида топширилади.
LiveБарчаси