Ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган Интернетга уланиш имкониятига эга бўлади
Жамият
−
06 Октябрь 2020
71622022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.
Фармон билан:
2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.
2021 йил 1 январдан:
• фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;
• тажриба тариқасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари билан электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади;
• барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформаси яратилади.
2021 йил 1 июлдан Очиқ маълумотлар порталида давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситаларини рўйхатга олиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн жойлаштириб борилади.
2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади.
2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.
2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.
LiveБарчаси