Президент “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлади
Жамият
−
06 Октябрь 2020
22899Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 октябрь куни “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:
• “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
• 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари.
Белгиланган йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари доирасида, жумладан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади.
Фармон билан 29 та намунавий туман (шаҳар)ларда 2020 йилда ва 2021 йил I чораги якунига қадар рақамли трансформация қилиш лойиҳалари амалга оширилади.
2020 йил 1 ноябрдан инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми "рақамли" компонентларга йўналтирилади.
Фармонга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Адлия вазирликлари ва улар тасарруфидаги ташкилотларда “Рақамли идора” лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида, жумладан, 2022 йил 1 январга қадар қоғозсиз электрон ҳужжат алмашинуви ва иш юритишни ташкил қилган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомиллар ва операцион жараёнлар рақамлаштирилади.
2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.
LiveБарчаси