Ҳанифа Сўйлу – немис сиёсатига кириб келаётган ўзбек
Интервью
−
12:55
2350Бугун Ғарб давлатларига ким зўрроқ эканини исботлашга уринаётган Эронни форслар эмас, асли озарбайжон турки бўлган Президент Масъуд Пезешкиён ва Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бошқаришини, Британияни 2022 йилдан 2024 йилгача этник ҳинд Риши Сунак, АҚШни эса 2009 йилдан 2017 йилгача афро-американ бўлган Барак Ҳусайн Обама идора этганини билсангиз керак.
Кўриниб турганидек, бугун бошқа миллатга мансуб бўлган лидер келиб ўзга давлатда раҳбарлик қилиш ва уни ривожлантириш имкониятига эга. Хўш ўзбеклар-чи?
Ўзбеклар дунё сиёсатига ҳам бевосита дахл қилишга интилмоқда десам ишонасизми? Дунёнинг қайсидир мамлакатига бориб, юқори давлат органларида фаолият олиб бораётган ўзбеклар ҳақида биласизми? Бундай мисол мана бизда бор.
Бугун ана шундай қаҳрамонларимиздан бири, жорий йилнинг март ойида Германияда Ҳамбург шаҳри учун бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини қўйган ўзбек аёли Ҳанифа Сўйлунинг бугунгача бўлган ҳаёт йўли ва қисмати ҳақида гаплашамиз.
Ҳанифа хонимнинг ота-боболари аср бошларида руслар ишғоли оқибатида ватанини ташлаб чиқишга мажбур бўлиб, Афғонистон сари йўл олади. Мозори Шарифда туғилиб ўсган қаҳрамонимиз 80-йилларда оиласи билан аввал Покистон, Туркия, сўнгра эса Германияда яшайди. 40 йилдан буён олмон юртида истиқомат қилаётган Сўйлу олий таълимни тамомлаб, ҳуқуқшунослик бўйича фаолият олиб бормоқда ва жорий йил 2 март куни Ҳамбургда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига мамлакатнинг ҳукмрон Социал демократик партиясидан ўз номзодини қўйган.
Қаҳрамонимиз сайловолди дастурида оилада зўравонлик ва куч ишлатишнинг олдини олиш, шунингдек, вояга етмаган қочқинлар ва мигрант аёллар билан ишлаш соҳасидаги профессионал фаолияти орқали уларнинг ҳаётида янги истиқболларни яратиш ташаббуси билан чиқмоқда. Ўзбеклигидан доимо фахрланиб яшовчи Ҳанифа хоним агар депутатликка сайланса, Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни ривожлантиришни ҳам ўз режалари қаторига қўшган.
Интервьюнинг тўлиқ шаклини QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилинг.