Ҳаммасини 100 фоизга бажардик – Лукашенко Путинга ҳисоб берди
Олам
−
18 Февраль 2023
10943Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Беларусь томони Россия билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида 2022 йилга мўлжалланган келишувларни тўлиқ бажарганини маълум қилди. Бу ҳақда кеча, 17 февраль куни Россия Федерациясии Президенти Владимир Путин билан Москвада бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида сўз очган. Учрашувнинг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
“Биз яқинда, тахминан уч ой олдин мудофаа ва хавфсизлик бўйича келишиб олган ҳамма нарсани Беларусь томони ўтган йили 100 фоизга бажарди. 100% ва ундан ҳам кўпроқ бажарилди. Бу борада қандай ишлар қилинаётганини кейинроқ айтиб бераман”, дейди Лукашенко.
Лукашенко Россия билан иттифоқчилик дастурлари деярли 80 фоизга амалга оширилганини айтди.
“Биз белгилаб берган 28 та [иттифоқ интеграцияси] дастурлари аллақачон 80 фоизга амалга оширилди”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, Беларусда қўшма солиқ қўмитасининг ишлаши учун аллақачон бинолар ажратилган.
Шу билан бирга, Лукашенко Путиннинг “асосий масалалар ҳал бўлди” деган фикрига қўшилди.
Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, аввалроқ, масалан, Маз ва Камаз ўртасида қандайдир рақобат бўлган.
“Энди эса рақобат йўқ. Биз "Камаз" учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарамиз, "Камаз" эса биз учун ишлаб чиқаради. Айрим компаниялар кетгандан кейин шундай ишлайди, бозор ҳам етарли. Кичик муаммолар бор, лекин бу ҳамкорлик”, дейди Беларусь ҳукмдори.
Унга кўра, 2023 йил охиригача Россия ва Беларусда товар ва хизматларнинг мисли кўрилмаган айланмаси – 50 миллиард доллар бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь