Ҳаммаси “барса” фойдасига ишламоқда. Салаҳ “Барселона”га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Спорт
−
06 Май 2019
5657“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салаҳ ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини доирасида “Барселона”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, футболчи АПЛ 37-тури доирасида “Ньюкасл”га қарши учрашув (3:2)да жароҳат олган эди. Беллашувнинг 68-дақиқасида мисрлик “ҳаккалар” дарвозабони Мартин Дубравка билан тўқнашиб кетди ва бошига зарба қабул қилиб олди ва майдонни замбилда тарк этди.
Олдинроқ, мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп Салаҳнинг аҳволи борасида ижобий натижага умид қилаётганини айтиб ўтган эди. Футболчи бугун тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади.
“Ливерпуль” биринчи учрашувда “Барселона”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Жавоб баҳси эса сешанба оқшомида “Энфилд”да бўлиб ўтади.