Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолаб, миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга келишни, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент каби шаҳарларда бўлишни истайди.
“Бухорога, албатта, боришни хоҳлайман. Тошкент, Самарқанд, Бухоро жуда гўзал. Шунчаки гўзаллик. Бу бизнинг тарих”, дейди у Instagram саҳифасида амалга оширган жонли эфирда.
“Ўзбекистон Президентига амалга оширган ишлари учун раҳмат айтаман. Аввалари Ўзбекистонга кириб бўлмас эди. Ҳозир эса туристик ҳудудлар очиляпти. У ерда гўзал жойлаб бор. Ҳамма, Ўзбекистонга албатта, бориб кўриши керак”, дейди Чеченистон раҳбари.