Ҳамма ишга! “Арқадағ” Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ҳашарга олиб чиқди

Олам 6041
image
-

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кўкаламзорлаштириш кампаниясини бошлаган 20 март санасидан бери Ашхободда ҳар куни шанбаликлар ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда “Туркманистон хроникаси” мухбирлари хабар берди.

Қайд этилишича, 18 апрель куни Президент Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини тозалаш кунига олиб борган.

Маълумот учун, Ашхободда шаҳарнинг 140 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳам давлат, ҳам хусусий муассасалар ишчилари, шунингдек талабалар ҳам ҳар куни шанбаликларга олиб борилади.

Хабар қилинишича, тозалаш пайтида ташкилотларнинг иши тўхтатилади. Иш вақтидаги барча топшириқларни бажариш имконияти йўқлиги сабабли, кўпчилик иш жойлари ва бўлимларда қўшимча вақтларда ишлашга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов парламентда қабул қилинган Туркаманистонда “Хизмат кўрсатган ит боқувчи” ва “Халқ ит боқувчиси” фахрий унвонларини яратиш тўғрисидаги қонунларни имзолаганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 3
t
×