Ҳамма гуноҳларнинг онаси – ҳасад
Фойдали
−
28 Апрель 2020
7656Ҳаваснинг фазилати ва ҳасаднинг оқибати ҳақида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов билан суҳбатлашдик.
Ота-оналаримиз ҳавас қилиб фарзанд катта қилишган. Ҳовлининг “этаги”га терак қаламчаларини қадаб қўйишган. Ўғлим катта бўлгунига қадар теракларим катта бўлади. Айвонли, тўсинли уйлар қураман, деган ҳавас қилишган.
Оналаримиз ҳали бўйи етмаган қизлар учун сандиқлар олиб, сеплар йиға бошлашган. Сарполар қила бошлашган. Бу – ҳавас. Ҳавас қилишимиз керак. Қани энди мени фарзандим, ўғлим шундай йигит бўлса, мени қизим ҳам шундай яхши даража топса, деб яхши ният қилишимиз лозим. Ҳавас бу – яхшилик, фазилат.
Лекин ҳасад унинг зидди. Ҳасад инсонни ҳароб қилади. Ҳасадгўй одам, авваламбор, ўзини касал қилади. Аллоҳнинг наздида унинг даражаси пасаяди. Аллоҳнинг тақдирига норозилигини изҳор қилган, бу билан Яратганнинг ғазабига дучор бўлади. Ҳавас қилсак, Аллоҳ насиб этади. Бунинг эвазига Аллоҳ ажр беради.
Ҳавас билан одамларга муносабатда бўлган одамни Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам унинг жаннати эканлигининг башоратини бердилар. Ҳавас билан яшамоқ жаннатийлик фазилати, ҳасад билан яшамоқ бу – қаҳрга учрамоқ, Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқмоқдир.
“Азизлар, яхши инсонларга ҳавас қилайлик. Ўзимиз фарзандларимизнинг ўзимиздан тақводорроқ, илмлироқ, сахийроқ, ширинсуханроқ, ахлоқлироқ одамлар даажасига етиши ҳаваси билан яшайлик. Бу ой жаннатни, хатми Қуръонларни, гуноҳлардан фориғ бўлишни ҳавас қиладиган ой. Аллоҳ таоло қалбимизни ёмон иллатдан, айниқса, ҳасаддан ўзи асрасин. Ҳавасни қалбимизга солсин. Умримизни поёнига қадар яхшиларга ҳавас билан шу йўлда интилиб, ўша ҳавас қилган даража эришмоқликни ҳаммамизга насиб айласин!”, деди суҳбатдошимиз Раҳимберди домла Раҳмонов.
LiveБарчаси