Ҳамидованинг рақиби эркак киши бўлиб чиқди
Спорт
−
27 Март 2023
55970Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамидова мусобақанинг чорак финалида жазоирлик Имане Ҳалифга қарши рингга чиқиб имкониятни бой берганди, лекин кейинчалик генетик текширув Имане Ҳалифнинг эркак киши эканлигини аниқлади. Ҳалиф дисквалификация қилиниши натижасида Ҳамидовага бронза медали тақдим этилди.
Қизиғи, жазоирлик боксчи ўтган йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. У ҳатто Олимпиада ўйинларида ҳам қатнашган, бироқ шу пайтгача бирор марта мутасаддилар томонидан генетик текширув ўтказиш фикри пайдо бўлмаган.
LiveБарчаси