ҲАМАСда уч-тўрт ойлик жанглар учун етарли захира бор – NYT
Олам
−
28 Октябрь 2023
6898ҲАМАС ҳаракати уч-тўрт ой давомида жанг олиб боришга етадиган таъминотга эга. Бу ҳақда араб ва ғарб расмийларига иқтибос келтирган ҳолда “The New York Times” газетаси хабар берди.
Исроилнинг даъволарига кўра, ҲАМАС зарур маҳсулотлар, жумладан, озиқ-овқат ва ёқилғи захираларига эга.
“Ҳаракат йиллар давомида Ғазо секторида ўнлаб километр туннеллар қурган ва у ерда узоқ давом этадиган жанг учун зарур бўлган деярли ҳамма нарсани тўплаган”, дейди расмийлар.
Манбада айтилишича, Исроил қўшинлари тўлиқ қуруқликдаги операцияни бошласа, бунга дуч келади. Уларнинг даъво қилишича, ҲАМАСда транспорт воситалари ва ракеталар учун юз минглаб галлон ёқилғи, ўқ-дорилар омборлари, портловчи моддалар ва уларни тайёрлаш учун материаллар, шунингдек, озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар мавжуд.
Ливаннинг юқори мартабали мулозимига кўра, ҲАМАСда уларнинг сони 3-4 ой давомида таъминотсиз жангларни давом эттириш учун етарли.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. 9 октябрь куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини тўлиқ блокада қилишини маълум қилди. Шу билан Ғазога электр, озиқ-овқат ва ёқилғи кириши тўхтатилди.
LiveБарчаси