ҲАМАС етакчиси Исроилнинг янги таклифини рад этди – WSJ

Олам

image

ҲАМАС Исроилнинг гаровга олинганларни озод қилиш эвазига бир ҳафталик сулҳ ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” Мисрдаги манбаларга таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҲАМАС етакчиси Исмоил Хония Мисрга ташрифи ва разведка вакиллари билан учрашуви чоғида ҳар қандай музокараларни бошлаш шарти сифатида тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар ёрдамни ошириш учун у ерда бўлганини айтган

Шунингдек, у 100 нафар гаровга олинган фаластинлик маҳбусларни озод қилишни талаб қилган.

"ҲАМАСнинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда: улар гуманитар паузалар яратишни хоҳламайди, ҲАМАС Ғазодаги Исроил уруши тўлиқ тугатилишини истайди", дейди фаластинлик амалдорлардан бири.

Бир кун аввал “The Jerusalem Post” газетаси хабардор манбаларига таяниб, Исроил Қатарни камида бир ҳафталик ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини маълум қилганини ёзган эди. Бунинг эвазига Исроил ҲАМАС анклавда ушлаб турган 40 нафар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг