ҲАМАС Туркияга кўчиб ўтмади – Анқара
Олам
−
18 Ноябрь
2981Аввалроқ, Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачилик ролини тўхтатгач, матбуотда ҲАМАС сиёсий бюросининг Туркияга кўчиб ўтгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Туркия эса ҲАМАС ҳаракатининг мамлакатга кўчиб ўтгани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб атади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“ҲАМАС сиёсий бюроси аъзолари вақти-вақти билан Туркияга ташриф буюради, лекин бу бюро Туркияга кўчиб ўтди дегани эмас”, дейилади баёнотда.
Исроил давлат телевидениеси KAN ҳам юқори мартабали ҲАМАС етакчиларининг Туркияга кўчиб ўтгани ҳақида хабар тарқатган. Бироқ Туркия томонидан берилган баёнотда бу иддаоларнинг ҳақиқат эмаслиги яна бир бор таъкидланган. ҲАМАСнинг Туркиядаги фаолиятига оид бу каби айбловлар илгари ҳам кўтарилган, аммо худди шундай рад этилган.
Муҳаммад Ҳодиев