ҲАМАС асирлар алмашинуви ҳақидаги хабарларни рад этади
Олам
−
20 Ноябрь 2023
4136ҲАМАС Исроил билан бугун, 20 ноябрь куни кучга кириши керак бўлган маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришқ маълум қилди.
Унинг айтишича, асирлар алмашинуви ва ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги турли ҲАМАС манбаларига асосланган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Айни пайтда, Исроилнинг "The Jerusalem Post" газетаси ҳам расмий манбасининг баёнотига таяниб, бугун маҳбусларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Al Arabiya" ва "Al Hadath" ўз манбаларига таяниб, ҲАМАС ва Исроил гуманитар тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга яқин турганини хабар қилганди.