ҲАМАС АҚШ таклифини қабул қилди – “Reuters”

Олам

image

Ғазодаги урушни тугатиш тўғрисидаги келишувнинг биринчи босқичидан 16 кун ўтиб, ҲАМАС АҚШнинг исроиллик гаровга олинганларни, жумладан аскар ва эркакларни озод қилиш бўйича музокараларни бошлаш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни Ғазодаги ҳукмрон ташкилотдаги манбасига таяниб, “Reuters” агентлигига маълум қилди.

Гуруҳ Исроилнинг келишувни имзолашдан аввал доимий сулҳ тузиш мажбуриятини олиши ҳақидаги талабини рад этди. У музокараларнинг олти ҳафталик биринчи босқичида келишувга эришишга имкон беради.

Халқаро воситачилик гуруҳига яқин фаластинлик мулозимнинг айтишича, таклиф Исроил томонидан қабул қилинса, асосли келишувга олиб келиши мумкин. Исроил музокаралар гуруҳидаги исми сир қолишини истаган манбанинг айтишича, энди келишувга эришиш учун реал имконият бор. Бу Исроилнинг ўтмишдаги ҲАМАС шартларини қабул қилиб бўлмайди, деган баёнотларидан кескин фарқ қилади.

Биньямин Нетаньяху идораси музокаралар келаси ҳафта давом этишини тасдиқлади, бироқ томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар ҳамон сақланиб қолганини таъкидлади.

“Янги таклиф воситачилар келишувнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича билвосита музокаралар чоғида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, ёрдам етказилиши ва Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетилишини кафолатлашини назарда тутади”, деди ҲАМАСдаги манба.

Қайд этилишича, Вашингтон, Исроил ва Қатар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар сўнгги кунларда фаоллашган, бу эса ҲАМАСнинг сургундаги раҳбарияти қўним топган Доҳадан воситачилик ҳаракатларига етакчилик қилмоқда.

Минтақавий манбанинг айтишича, АҚШ маъмурияти ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан келишувга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг