Ҳалима Ибрагимованинг синглисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Бугун, 25 июнь куни актриса Ҳалима Ибрагимова ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали синглиси Ҳанифанинг Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳеч қандай асоссиз олиб кетилгани ҳақида видеочиқиш қилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди 1982 йилда туғилган фуқаро Ҳ.И.га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.

Бунга Ҳ.И.нинг Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айблангани, жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда ҳозирги кунда дастлабки терговдан бўйин товлаб юргани ва унга нисбатан қидирув эълон қилингани сабаб бўлган.

Мазкур ажримга асосан, Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган. 

Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳалима Ибрагимова

Баҳолаганлар

6437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг