Ҳалима Ибрагимова: “Энди гапираётган гапимни ўйлайдиган бўламан”
Маданият-санъат
−
26 Февраль 2019
36651Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 26 февралдан эътиборан актриса Ҳалима Ибрагимова ҳамда "Браво" жамоаларининг лицензияси муддатидан аввал тугатилди.
Бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда Ҳалима Ибрагимованинг айрим одамларни аёвсиз ҳақоратлагани тасвирланган видеолар тарқалган эди. Шу боис актрисани тарбияга чақириш мақсадида "Ўзбекконцерт" ДМ томонидан берилган лицензия олиб қўйилди. Йиғилиш сўнггида Ҳалима Ибрагимова ОАВга берган интервьюсида қарордан норози эмаслигини, энди камчиликларни бартараф этишини айтиб ўтди.
"Қарордан норози эмасман.
Бу борада аввал ҳам огоҳлантирилганман. Энди гапираётган гапимни ўйлайдиган бўламан. Гарчи характеримда ўзгаришга нисбатан мойиллик бўлмаса-да, бу камчиликларимни йўқотишга тўсқинлик қилмайди. Чунки, бошимга бало келтиргани ҳам айнан нохақликка чидай олмай, очиқ гапирганим бўлди.
Ҳаётимда жуда кўп адолатсизликлар бўлган.
Биз муаммоларимизни ҳаммага ҳам айта олмаймиз. Бир кўз юмамиз, икки кўз юмамиз... Лекин сабр қилиш қийин. Шунинг учун ҳам жаҳлим чиқиб “сенлар аввал мен юрган йўлдан юр” деб айтдим.
Менга ҳаммани раҳми келишини хоҳламайман.
Тўғри одамларга мен бу йўллардан юрганман, ҳаётимда ундай бўлди, бундай бўлди, деб айтишим мумкин. Лекин ўша куни Ҳалималик харатерим йўқолади. Шунинг учун гапириб ўтиришни истамайман.
Жим ўтирсам, болаларимга таъсир қилишидан қўрқаман.
Ҳамма ўз оила аъзолари учун азиз. Эртага фарзандларим мактабга борса, онанг мана бундай жойда чиқибди, дейишлари қаттиқ таъсир кўрсатмайди деб ўйлайсизми? Мен жим ўтираверсам, уларга сен ҳам онангга ўхшаб гапингни ўтказа олмас экансан-да, деб турткилашларига йўл қўйиб беришим керакми?
Бизнинг оналаримиз ҳам Раж Капурни яхши кўрган-ку ( Таҳририят: Эслатиб ўтамиз, Ҳалима Ибрагимованинг турк актёри Бурак Ўзчивитга хушомади интернетда муҳокама қилинганди).
Ижтимоий тармоқларда турк актёри Бурак Ўзчивит билан суратга тушганим муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабарим бор. Чиндан ҳам Истанбулга борганимда уни қидириб юрган пайтларим ҳам бўлган. Шунчаки топа олмаганман. Лекин Ўзбекистонга келганида суратга тушиб саҳифамга қўйганим ва “жоним” деб ёзганим билан ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ўзимизнинг оналаримиз ҳам Раж Капурни яхши кўрган-ку. Ич-ичида жоним деганлари ҳам бўлгандир. Шунчаки мен очиқ гапирдим.
Ҳаммадан узр сўрайман.
Нимадир дейишим қийин. Чунки тарбиялаш мақсадида огоҳлантириб, кейин лицензиямни олиб қўйишди. Агар хато гапириб, хафа қилган бўлсам, ҳаммадан узр сўрайман".
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь