Ҳакамдан айбни қидиришни тўхтатайлик – Сардор Рашидов
Спорт
−
15 Ноябрь
12110Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Сардор Рашидов Қатар-Ўзбекистон ўйинида ҳакамни айблаш нотўғри деб, ҳисоблади. Бу ҳақда футболчи QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
“Ўйиндан олдин Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз имкониятидан фойдалансак етади деган эдим, 10 фоиз эмас. Кеча мураббийлар жанги бўлди ва Қатар мурабийи тўғри қарор қабул қилиб, ўйинни ютиб кетди, лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилмади, Шимолий Кореяни ютсак ҳаммаси жойида бўлади”, дейди Рашидов.
Шунингдек, 33 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятида ҳакамнинг ҳеч қандай айби йўқ эканини таъкидлади.
“Ҳакамнинг нима айби бор? Файзуллаев билан боғлиқ вазиятда ҳакам бизни фойдамизга қарор қабул қилиш учун VAR'га борди ва бунинг таъсирида вақт йўқотилди. Мағлубият учун ҳакамдан айбни қидиршни тўхтатайлик, уйдаги ўйинларда ҳакамлар бизга анча ёрдам берди, мисол учун Эрон билан ўйинда пенальти бекор қилинган эди”, дейди футболчи.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралашдаги навбатдаги ўйинини 19 ноябрь куни КХДРга қарши ўтказади. Баҳс Лаос мамлакатида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси