Ҳақорат ва туҳмат қилганлар 134 млн сўмгача жарима тўлаши белгиланди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси чиқариб ташланиб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилиши маъқулланганди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолан Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунга кўра, эндиликда: 

  • туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);
  • ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача  (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача  озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёлғон ахборот тарқатганлик учун қанча жарима белгилангани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг