Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво 3-8° илиққача исийди, бу март ойининг ўртаси учун меъёрий қийматлардан анча совуқдир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

16 ва 17 мартда антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба кунига кундуз кунги ҳарорат 9-14° илиққача кўтарилади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати айниқса кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20-25° илиқ, жанубда 27° илиққача бўлган қийматларга етади ва меъёрдан 6-8° га кўп бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг