Ҳафта охиридаги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Бу қизиқ
−
10 Январь
10002Ўзгидромет эртага, 12-14 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 13 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 14 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 ва 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. 13 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 13 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 14 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 12 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 13 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 14 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 ва 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. 13 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 13 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 14 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 ва 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. 13 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12-13 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 14 январда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 12 январда кечаси ва эрталаб ва 13 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 13 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 14 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12-13 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 13 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 14 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.