Ҳафта охирида Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ҳаво кириб келади
Бу қизиқ
−
18 Май 2021
20098Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даража кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40 даражагача, жанубда 40-42 даражагача кўтарилган.
Ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат 27-30 даражагача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.
20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет 17-20 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи ҳақида огоҳлантиради.