Ҳафта охирида Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ҳаво кириб келади

Interesting

image

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даража кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40 даражагача, жанубда 40-42 даражагача кўтарилган.

Ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат 27-30 даражагача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.

20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ўзгидромет 17-20 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи ҳақида огоҳлантиради.


Tags

Rate Count

741

Rating

3

Rate this article

Share with your friends