Ҳафта охирида Ўзбекистонда жазирама кутиляпти

Бу қизиқ

image

Бугун, 20 июнь куни Туркманистон ҳудудидан кирган иссиқ ҳаво натижасида сўнгги кунларда кузатилган салқинлик аста-секин чекинади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Мамлакатнинг марказий ва шарқий минтақаларида ҳаво 33-35 даражагача исийди. Бундай ҳарорат бу кун учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичларга яқиндир. Шимолий, жанубий ва чўл зоналарида иссиқ ҳаво кучлироқ бўлиб, ҳарорат 38-40 даражага етади, бу эса меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

Ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанбада иссиқ бўлади. Термометр устунчаси шу кунларда 39-42 даражагача, жанубий вилоятларда ва Навоий, Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.

Иссиқ ҳавонинг кириши шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши билан бирга кузатилади.

Маълумот учун, энг иссиқ июнларда Тошкентда ойнинг охирги ўн кунлиги бошида ҳаво ҳарорати 42-43 даражага етган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг