Ҳафта охирида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет, 27-29 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 28-29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27-28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 октябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража; 28 октябрда кечаси 0-5 даража, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража; 29 октябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, Устюртда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 ва 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27 октябрда кечаси 3-8 даража, кундузи 14-19 даража; 28 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража; 29 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 ва 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 октябрда 5-10 даража, 29 октябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 27 октябрда 14-19 даража, 28 октябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 ва 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 октябрда 5-10 даража, 29 октябрда 1-6 даража, кундузи 27 октябрда 15-20 даража, 28-29 октябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 ва 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 октябрда 5-10 даража, 29 октябрда 0-5 даража, кундузи 27 октябрда 13-18 даража, 28 октябрда 10-15 даража, 29 октябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 ва 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13°; 28 октябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ; 29 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made