Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
16 Октябрь 5567 2 дақиқа
Ўзгидромет 18-21 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 5-10 даража, 19-21 октябрда 3-8 даража, кундузи 18 октябрда 15-20 даража, 19-20 октябрда 13-18 даража, 21 октябрда 17-22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 8-13 даража, 19-21 октябрда 6-11 даража, кундузи 18 ва 20-21 октябрда 21-26 даража, 19 октябрда 18-23 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 8-13 даража, 19-21 октябрда 6-11 даража бўлади, кундузи 21-26 даражадан 18-23 даражагача ўзгариб туради.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 8-13 даража, 19-21 октябрда 6-11 даража, кундузи 18 октябрда 23-28 даража, 19-20 октябрда 21-26 даража, 21 октябрда 25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 октябрда 8-13 даража, 19-21 октябрда 6-11 даража бўлади, кундузи 21-26 даражадан 18-23 даражагача ўзгариб туради.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 октябрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даражадан 3-8 даража илиққача, кундузи 15-20 даражадан 12-17 даражагача ўзгариб туради.