Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26° илиқгача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3° га юқори бўлади.

Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22° илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3° паст бўлади.

Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг