Ҳафта давомида ёмғирлар мавсуми янада авж олиши айтилди

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони юқори циклон белгилайди. Бунинг натижасида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кучли бўлади.

Кундузги ҳаво ҳарорати ҳафта давомида 20-23 даражадан 15-18 даражагача ўзгариб туради.

Республика бўйича ёмғир ёғиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар, шунингдек, дўл ёғиши билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

3-6 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда 5-6 апрель кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.

3-4 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

3-7 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахт Тошкентда 4 апрелдан 6 апрелгача вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда кучсиз 5-10 м/с дан бироз 12-15 м/с гача эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг