Ҳафта давомида Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати меъёридан юқорироқ бўлади
Жамият 12 Октябрь 2020 14:17
15713
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақага Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилди. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.
Бугун, 12 октябрь куни совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.