Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
21 Декабрь 2020
23811Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда бир ҳафта мобайнида кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини дам олиш кунлари кириб келган қуруқ ва деярли совуқ антициклон ҳаво массалари белгилайди. Барча вилоятларда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 7 даража илиққача бўлади.
23 декабрда Кавказ ҳудудларидан кириб келган бироз нам ҳаво массалари республика ҳудудлари бўйича силжийди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
24-25 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари 7-12 даражагача исийди.
Ҳудудларнинг кўп қисмида шу кунларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат, Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 декабрда жанубий циклон кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
LiveБарчаси