Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
21 Июнь
4688Ўзгидромет 22-24 июнь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 ва 24 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 22 июнда айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-23 июнда 20-25 даража, 24 июнда 18-23 даража, кундузи 22 июнда 35-40 даража, 23-24 июнда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 22 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража, 23-24 июнда кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 22 июнда кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража, 23-24 июнда кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 22 июнда 33-38 даража, 23-24 июнда 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 22 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 23-24 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 22 июнда 25-30 даража, 23-24 июнда 28-30 даража иссиқ бўлади.