Ҳафта бошида қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 25-27 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 26-27 ноябрда кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 26-27 ноябрда кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 26 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 27 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида  25 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 26-27 ноябрда кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 26-27 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 25 ноябрда 15-20 даража илиқ, 26-27 ноябрда 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 26-27 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг