Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 6-8 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпогъистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 2 совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январь кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда кечаси 3 совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ 8 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. 

Самарқанд вилояти Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январь кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда 3 совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 илиқ, 8 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-7 январда 7-12 даража илиқ, 8 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6 январь 2-7 даража илиқ, 6 январда 2-7 даража илиқ, 7-8 январда 4-9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи  жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси  5-10 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ 7 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг