Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
24 Февраль
19143Ўзгидромет 26-28 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-27 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 26 ва 28 февралда 2-7 даража илиқ, 27 февралда 0-5 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 26-27 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 26-27 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 27 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
LiveБарчаси