Ҳафта бошида баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

“Ўзгидромет” Ўзбекистон ҳудудида 19-21 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20 майда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 ва 21 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 ва 21 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 ва 21 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 19 майда 18-23 даража, 20-21 майда 22-27 даража бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 17-22 даража, 20-21 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража, 20-21 майда кечаси 11-16  даража, кундузи 25-30 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19 майда 13-18 даража, 20-21 майда 11-16  даража, кундузи 23-28 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 9-14 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг