Ҳафта бошида айрим ҳудудларда ёмғир, қор ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 19-21 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 19-20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 21 январда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат  кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19-20 январь кундузи 3-8 даража илиқ, 21 январда кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 январь ёғингарчилик кутилмайди. 20-21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 3-8 даража илиқ, 20 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 20 январда 2 даража совуққача, 19 ва 21 январда кундузи 3-8 дара илиқ, 20 январда 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21  январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 20 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 5-10 даража илиқ, 20 январда 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 20 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 январь баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, 19 январда кундузи 2-7 даража илиқ, 20-21 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 0-5 даража илиқ, 20 январь кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир қор ҳарорат Ҳафта боши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг