Ҳафта бошида айрим ҳудудларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь
5941Ўзгидромет 1-3 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ- 3 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 2-3 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 3-8 илиқ, 2-3 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ: Навоий вилоятининг шимолда 1 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1-2 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 2-3 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь