Ҳафта бошида ҳам иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади
Бу қизиқ
−
27 Июль
5195Ўзгидромет 29-31 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, 29 июлда баъзи жойларда қисқа муддатлида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 30-31 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 июлда 20-25 даража, 30-31 июлда 18-23 даража, кундузи 29 июлда 28-33 даража,30-31 июлда 34-39 даражагача кўтарилади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-30 июлда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 июлда 25-30 даража, 31 июлда 22-37 даража, кундузи 29 июлда 34-39 даража, 30 июлда 36-41 даража, 31 июлда 36-41 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 29 июлда 36-41 даража, 30-31 июлда 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 29 июлда 38-43 даража, баъзи жойларда 45 даражагача, 30-31 июлда 36-41 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 29 июлда 36-41 даража, 30-31 июлда 34-39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 29-30 июлда 27-32 даража, 31 июлда 24-39 даражагача бўлади.