Ҳабибнинг менежери унинг қайтишига ишора қилди
Спорт
−
11 Ноябрь 2020
7969Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдел-Азиз Ҳабибнинг октагонга қайтиши мумкинлигига белги берди.
У ўзининг Twitter саҳифасида "30-0" дея пост қолдирган.
Бу орқали Али Абдел-Азиз Ҳабибнинг қайтишига ишора қилган. Чунки, Нурмуҳамедов MMA’даги фаолияти мобайнида 29-0 ҳисобини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди.
Кейинроқ, UFC Президенти Дана Уайт Ҳабиб отаси учун октагонга қайтиши ва 30-ғалабасини ҳам қўлга киритиши мумкинлигини айтганди.