Ҳабиб ва Гэтжи қачон жанг қилиши маълум бўлди

Спорт

image

Россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов Абу Дабида бўлиб ўтадиган Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) доирасида америкалик Жастин Гэтжи билан жанг қилади. Бу ҳақда MMA Fighting ташкилот раҳбари Дэйна Уайт маълум қилди.

Функционернинг сўзларига кўра, ушбу жангни ташкил қилиш учун БАА билан беш йиллик шартнома тузилган. Спортчиларнинг учрашуви сентябрь ойида Абу-Дабида жойлашган "Жанглар ороли”даги қатор мусобақалардан сўнг бўлиб ўтади.

Гэтжи енгил вазн бўйича UFC вақтинчалик чемпиони унвонига эга. Май ойида у ҳамюрти Тони Фергюсонни техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Нурмуҳамедов учрашув натижаларига изоҳ бериб, MMA’да ҳар доим ғалабага ташна жангчилар бўлишини айтди. Гэтжининг айтишича, у "Ҳабиб билан учрашувни тоқатсизлик билан кутмоқда”.

Нурмуҳамедов вазн тоифаларини ҳисобга олмаганда UFC энг яхши жангчилари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. У икки марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Россияликнинг ҳисобида 28 ғалаба бор. У бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. 

Гэтжи эса 24 та жанг ўтказиб, 22 тасида қўли баланд келган. Фақатгина иккита жангда мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Жастин Гэтжи

Баҳолаганлар

1551

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made