Ҳабиб Нурмуҳамедов бугун Тошкентга келади
Спорт
−
20 Ноябрь 2019
7448Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Humo Arena” спорт мажмуасида илк бор ММA GFC-20 турнири бўлиб ўтади. Унда UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов иштирок этиши кутилмоқда.
Бугун, 20 ноябрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг жамоаси Тошкентга келди. Бироздан сўнг, соат 22:30 да Ҳабиб Нурмуҳамедов ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнади.
Эртага, 21 ноябрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов ва турнир ташкилотчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ММA GFC-20 турнири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров томонидан ташкил этилмоқда. Бу эса Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг Ўзбекистонга илк ташрифи эмас. Спортчи жорий йилнинг май ойида ҳам Тошкентга келган эди.
LiveБарчаси