Ҳабиб Нурмуҳамедов Президентнинг куёви билан машғулот ўтказди
Спорт
−
27 Май 2019
16823Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров аралаш жанг санати устаси Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Таниқли аралаш жанг санати устаси, россиялик UFC жангчиси Хабиб Нурмуҳамедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди. У билан бирга befit.uz залида ҳамюртларимиз билан биргаликда машғулот ўтказдик, улар ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар.
У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Хабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмуҳамедовнинг катта ҳиссаси бор.
У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Хабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна”, деб хабар қолдирди Отабек Умаров Инстаграмдаги саҳифасида.
Маълумот учун, россиялик таниқли спортчи 25 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўша куни у Ўзбекистон раҳбарининг икки куёви ва ўғли билан ифторлик дастурхонида бирга овқатлинишган.
LiveБарчаси