Запорожье АЭСга дрон ҳужуми оқибатида реактор қобиғига зарар етди

Олам

image

Запорожье атом электр станцияси ҳудудида дрон портлаши 2022 йил ноябрь ойидан бери биринчи марта станциянинг асосий ядро реакторининг ҳимоя қобиғига зарар етказди. Бу ҳақда кеча, 7 апрель куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Бош директори Рафаэль Гросси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди

Унга кўра, реактор блокировкасида камида 3 та зарба бўлган. Гросси ҳодиса Запорожье АЭСда "ядро хавфсизлигига таҳдидларнинг жиддий кучайиши" эканини таъкидлади.

“Бундай эҳтиётсиз ҳужумлар йирик ядровий авария хавфини сезиларли даражада оширади ва у зудлик билан тўхтатилиши керак”, дейди у.

Запорожье АЭС ҳудудида учувчисиз самолёт портлагандан сўнг, Россия томони ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблади. Бунга жавобан Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов ҳодисада Россия қўшинларини айблаб, дрон зарбасини “симуляция” деб атади.

Россия ҳарбийлари 2022 йил март ойи бошида Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олди. Ушбу объект қайта-қайта ўққа тутилгани учун халқаро ҳамжамият хавотирга тушди.

Жорий йилнинг март ойи бошида Рафаэль Гросси Россия ҳарбийлари назорати остидаги Запорожье АЭСда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ядровий ва жисмоний хавфсизлик бўйича еттита протоколидан олтитаси тўлиқ ёки қисман бузилганини айтди.

7 март куни агентлик Бошқарувчилар кенгаши россиялик ҳарбийларни Запорожье АЭСдан зудлик билан олиб чиқиб кетиш ва уни зудлик билан Украина ваколатли органларининг тўлиқ назоратига қайтаришни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Кремл агентликнинг чақириғини рад этиб, уни “Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳужум” деб атади.

Маълумотларга кўра, Россия назоратига ўтгандан сўнг, Запорожье атом электр станцияси ўз ҳудудидан ташқарида электр узатиш линиялари шикастлангани сабабли саккиз марта қувватсизланган. Ўчириш вақтида ядро ёқилғисининг реакторлар ва совутиш ҳавзаларида хавфсиз ҳолатда сақланишига таҳдид мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Запорожье АЭС Запорожье дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг