Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори бўлиб қолмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импорт қилиш бўйича етакчиликни қўлдан бой бермаяпти. Бу ҳақда "APK-Inform" хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023-2024 йилларнинг сентябрь-февраль ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга 1,6 млн тонна буғдой етказиб берган. Бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 1,529 млн тоннага кўп, дегани.

Жорий йилнинг февраль ойида экспорт ҳажми сўнгги тўрт ойдаги энг юқори кўрсаткичга – қарийб 296 минг тоннага етган. Ўтган йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импортини беш йил ичида кескин оширгани айтилганди. Саккиз ой якунларига кўра, Қозоғистон буғдойининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 3,88 млн тоннани ташкил этган. Бу 2022 йилги кўрсаткичнинг ярмидан кўпини ташкил этиб, охирги беш йилги ғалла мавсуми учун рекорд натижадир.

Маълумот учун, 2023 йил мобайнида ҳам буғдойнинг энг катта ҳажми Ўзбекистонга юборилган – қарийб 2 млн тонна, ўсиш эса 40 фоизга тенг бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made