“Террорчиларнинг миллати, ватани, дини йўқ”. Раҳмон Путин билан қўнғироқлашди
Олам
−
24 Март
21520Бугун, 24 март куни Россия Президенти Владимир Путин ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Раҳмон Москвадаги терактни қоралаган. Мамлакат Россия билан терроризмга қарши биргаликда курашни давом эттирмоқчилигини билдирган.
“Россия Федерациясидаги миллий мотам соатида давлат раҳбари барча тожикистонликларнинг қардош рус халқи билан бирдамлигини алоҳида таъкидлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Суҳбат чоғида Раҳмон террорчиларнинг миллати, ватани, дини йўқлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Крокус”да теракт уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани айтилган эди.
LiveБарчаси